Олтинчи хатолик(ми?):

Maqolalar 03.12.2024

Атаб қўйилган номлар, шунингдек, компания номлари одатда қўштирноқ ичига олинади. Шунга мувофиқ, Akfa, Artel, Crafers, Mediapark атоқли отларини қўштирноқ ичига олиш лозим. Аммо шундай ёзилмаган қоида борки (балки ёзилгандир?), унга кўра компаниянинг ички матнларида ўзига тегишли номлар қўштирноқсиз ёзилади. Бу урфга кирган қоида, манбаси йўқ. Бирор ким бу ҳақида эшитган бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Ундан ташқари, рус манбаларида қуйидаги қоидалар бор эканлигига амин бўлдим:

  • агар матн ичида компания номлари лотин алифбосида ёзилса, улар қўштирноққа олинмайди;
  • агар компания номлари кирилл алифбосида ёзилса, ундай ҳолатда улар қўштирноққа олинади;
  • агар компания номлари умумий сўз билан бирга келса, компания номи қўштирноққа олинади.

Бизнинг матнимиз кирилл алифбосида ёзилганини инобатга олсак, унга юқоридаги қоидалар қўлланилиши мумкин, деган хулосага келдим. Демак, ҳокимлик хабаридаги компания номлари қўштирноққа олинмай ёзилгани хатолик эмас.

Ўқишни тавсия этамиз