Ўзбекча сўзлар маъноларини ва имлосини қайси сайтдан топсак бўлади?
Мен сайтлардан эмас, бевосита луғатлардан фойдаланишни тавсия қиламан, чунки сайтлардаги маълумотларнинг манбаси — луғатлар.
- Сўзларнинг маъноларини билиш учун «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»дан фойдаланинг. Имкон бўлса, 2020 йилда янгитдан нашр этилган 5 жилдли босма шаклини сотиб олинг, бўлмаса — эски нашрини юклаб олишингиз мумкин: • Ўзбек тилининг изоҳли луғати
(https://ziyouz.uz/durdona-toplamlar/uzbek-tilining-izohli-lugati/)2. Сўзлар имлоси бобида ҳозирча 2013 йилда чоп этилган «Ўзбек тилининг имло луғати» академик (https://t.me/xatoliklar/367) нуқтаи назардан нуфузлироқ бўлиб турибди. Бу луғат лотин ва кирилл алифболарида каналимизга жойланган: • Кирилл алифбосида (https://t.me/xatoliklar/378)• Lotin alifbosida