Пробел қўйиш қоидалари

Maqolalar 03.12.2024

Пробел — бу сўзлар орасидаги бўш жой, интервал. Афсуски, кўпчилик буни ўз ўрнида ишлата олмайди. Шу боис бугун уни тўғри қўллашни ўрганамиз:

  1. Ҳар бир сўз ораси очиб ёзилади: Хушкелибсиз ❌ Хуш келибсиз ✅

  2. Нуқтадан кейин жой очиб ёзилади: Салом.Бугун душанба ❌ Салом. Бугун душанба ✅

  3. Нуқтадан олдин пробел қўйилмайди: Салом .Бугун душанба ❌ Салом. Бугун душанба ✅

  4. Вергул, икки нуқта (:), нуқтали вергул (;), ундов белгиси (!), сўроқ белгиси (?), гап сўнгидаги уч нуқта (...) учун ҳам худди шу қоидалар амал қилади: Нима ?Ҳа ,майли ❌ Нима? Ҳа, майли ✅

  5. Дефис (-) билан ёзиладиган жуфт сўзлар, такрор сўзлар, баъзи қўшимчалар (-ку, -да, -а, -у ва б.) орасида бўш жой қолдирмай ёзилади: Олди - берди ❌ Олди-берди ✅

Аста - секин ❌ Аста-секин ✅

  1. Умуман олганда, дефиснинг икки тарафида ҳеч қачон бўш жой бўлмайди. Фақатгина осма дефис бундан мустасно: 5 - noyabr ❌ 5-noyabr ✅

Аудио - ва видеоалоқа ❌ Аудио- ва видеоалоқа ✅

  1. Вақт оралиғини ифодалаш учун ишлатиладиган қисқа тире (–) қатнашган сўзлар бўш жой қолдирмай ёзилади: 3 – 4 дона ❌ 3–4 дона ✅

1941 – 1945 йиллар ❌ 1941–1945 йиллар ✅

  1. Гапларни ва гап бўлакларини иккига ажратувчи тире (—) ҳар икки томондан бўш жой қолдириб ёзилади: Тил—бу миллат ғурури ❌ Тил — бу миллат ғурури ✅

Қарағай—бу дарахт ❌ Қарағай — бу дарахт ✅

  1. Қавс ичидаги сўз ёки сўзлар қавсдан ажратмай ёзилади: ( Қавс ичидаги сўз ) ❌ (Қавс ичидаги сўз) ✅

  2. Қўштирноқ ичидаги сўзлар ҳам қўштирноқдан ажратмай ёзилади: « Қўштирноқ ичидаги сўз » ❌ «Қўштирноқ ичидаги сўз» ✅

  3. Сон ёки бошқа бирор белгидан сўнг бирикиб келган қўшимчалар ажратиб ёзилади: 15дан зиёд ❌ 15 дан зиёд ✅

100%гача ❌ 100% гача ✅ (*Фоиз белгисини сон билан қўшиб ёки ажратиб ёзиш борасида турли қарашлар мавжуд)

  1. Дона сонлар рақамлар билан ёзилса, та алоҳида ёзилади: 5та ❌ 5 та ✅

Ўқишни тавсия этамиз