Қачон -гич, қачон -кич бўлади?

Maqolalar 03.12.2024

Мана шу қоидани билиб олсак, чангюткич, музлаткич каби сўзларни бехато ёзадиган бўламиз.

  1. Тилимизда жарангли ва жарангсиз товушлар бор. Жарангсиз товушлар қуйидагилар: п, ф, к, т, ч, ш, х, қ, с, ҳ.

-гич/-кич қўшимчасидан олдин жарангсиз товуш келса, унга -кич қўшилади: сепкич, тиккич, совиткич, музлаткич, чангюткич, янчкич, кескич.

  1. Жарангли товушлар қуйидагилар: б, в, г, д, й, ж, з, ғ, м, н, л, р.

-гич/-кич қўшимчасидан олдин жарангли ёки унли товуш (и, э, а, у, ў, о) келса, унга -гич қўшилади: пуркагич, аниқлагич, газташигич, сузгич, ўйгич, илгич, аралаштиргич, ювгич, тебрангич.

Бу қоидага қарамай, имло луғатида нурлаткич ва камайткич сўзлари -гич билан ёзилган. Сабаби бизга номаълум.

  1. Истисно ҳолатлар (-қич, -ғич): сиққич, боққич, очқич, қаратқич (келишик), қисқич, қирққич, тутқич, ёпқич, ёритқич, чизғич, қирғич, сўконғич, тепонғич, елпиғич, ёзғич.

Ўқишни тавсия этамиз