«Рекламанинг отаси»

Maqolalar 21.11.2024

«Рекламанинг отаси» номини олган англиялик Дэвид Огилви ҳақида эшитганмисиз? <a href="https://t.me/xatoliklar/990">Копирайтер бўламан десангиз</a>, унинг фаолияти билан қизиқиб кўришингиз керак, албатта.

У АҚШда Ogilvy &amp; Mather компаниясига асос солган ва ҳаётлик чоғидаёқ реклама соҳасидаги афсонавий шахс бўлган. Одамлар ҳали-ҳамон унинг гапларидан иқтибослар келтиришади ва улар афоризмларга айланиб улгурган. Бугунги кунда унинг йўриқномалари дунёнинг энг машҳур маркетолог ва <a href="http://sarlavha.com/category/copywriter/">копирайтерлар</a>и учун асос бўлиб хизмат қилади.

«Рекламанинг отаси» Дэвид Огилви афоризмларидан мисоллар: • Харидор аҳмоқ эмас, у сенинг қонуний турмуш ўртоғинг. • Қизиқарсиз маҳсулот бўлмайди, рекламачилар қизиқарсиз бўлади. • Ҳар ким ўзи лойиқ бўлган рекламани кўради. • Маҳсулот қанчалик қиммат бўлса, у харидорлар учун шунчалик жозибадор ва қадрли бўлади. • Харидорларни маҳсулотингизни олишга мажбур қилиб бўлмайди, фақатгина уларни шу маҳсулотни олишга қизиқтириш мумкин. • Одамлар рекламанинг ўзи ҳақида гапирса, демак, у ёмон реклама. Одамлар маҳсулот ёки хизмат ҳақида гапирса, демак, бу яхши реклама. • Қандай рекламани оиланг кўришини истамайсан? Ҳеч қачон шундай реклама яратма.

Ўқишни тавсия этамиз