Рўбарў ва рўпара

Maqolalar 03.12.2024

Рўпара — форсча юзма-юз, қарши, қарама-қарши томон маъноларини ифодаловчи рўбарў сўзининг тилимизга мослаштирилган шакли. Бу иккиси бир маънода қўлланади, лекин уларни ишлатишда нозикликлар бор.

  1. Рўбарў сўзи ўзига ҳеч қандай қўшимча олмайди ва доим ёрдамчи феъл билан бирга келади: рўбарў бўлмоқ, рўбарў келмоқ, рўбарў қилмоқ.

  2. Рўпара сўзи универсалроқ — ўзига турли қўшимчаларни ҳам олади, ёрдамчи феъллар билан ҳам ишлатилаверади: рўпарасида, рўпарама-рўпара, рўпарамдаги инсон, рўпарадаги уй; рўпара бўлмоқ, рўпара келмоқ, рўпара қилмоқ.

Ўқишни тавсия этамиз