Русча рассрочка сўзини насия деб таржима қилишни тўғри деб бўлмайди. Нима учун?
Maqolalar
•
21.11.2024
Савдода <a href="https://imlo.uz/word/nasiya">насия</a> деб маҳсулот/товарни олиб, пулини кейин тўлашга айтилади. Юқоридаги расмда келтирилган уй-жой савдосида эса:
- муайян миқдордаги бирламчи тўлов талаб қилинади, насияда бирламчи тўлов тушунчаси йўқ;
- тўловнинг бир қисми мунтазам равишда тўлаб борилиши керак, насия шартлари эса буни тақозо қилмайди. Насия деганда кўп ҳолларда пули бўлганда ёки келишилган вақтда тўловни бирданига амалга ошириш тушунилади.
Шундай экан, рассрочка — бу муддатли тўлов, бўлиб тўлаш шарти билан олди-берди қилиш жараёни.