Садақаи жория нима?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади: садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд”.
Хўш, садақаи жория нима? Садақаи жория — бу савоби ҳатто вафот этгандан сўнг ҳам доимий келиб турадиган хайрли амал. Манфаат келтирадиган, халқнинг оғирини енгил қиладиган, доимий фойдаси тегиб турадиган фойдали иш.
Садақаи жория сизга керакми? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китобларидан тузилган «Hilol Test» савол-жавоб иловасини такомиллаштириш учун ёрдамчилар керак!
❓ Нима қилиш керак? ✅ Ҳазратнинг китобларидан луғавий ва имловий қоидаларга риоя қилган ҳолда савияли саволлар тузиб бериш керак.
Сиз тузиб берган саволлар устозлар тасдиғидан ўтса, иловага жойлаб борилади. Ният ва мақасадимиз — ҳазратнинг илмий меросларини инсонларга етказиш, илм тарғибидир.