Салласи сўралса, калласини ҳам келтирманг
Бизга маълум қилинишича, баъзи давлат ташкилотлари «подадан олдин чанг чиқариб», ҳали расман қабул қилинмаган янги лотин алифбосига (https://t.me/xatoliklar/843) ўтишни бошлаб юборишибди. Ҳужжатларни ҳам шу алифбода юритишни мажбурий қилиб қўйишибди. Бундан фақат ходимлар азият чекяпти: клавиатура мослаштирилмаган, керакли дастурий таъминотлар ва тизимлар ишлаб чиқилмаган. Яхшиямки, ботимиз ишлаб турибди: @xatolik_bot
Бунча шошмасангиз?! Расман қабул қилинсин, кейин жорий қилаверамиз. Унгача янги алифбо лойиҳасидан фақат ихтиёрий равишда, танишиш мақсадида фойдаланиб туриш мумкин.