❌ Сиз копирайтер бўлолмайсиз: 5 та сабаб

Maqolalar 12.10.2024

Дориларнинг баъзи беморларга қарши кўрсатмалари бўлганидек, <a href="http://sarlavha.com/category/copywriter/" target="_blank" rel="noopener">копирайтинг</a> ҳам баъзи инсонларга тўғри келмайди. Мен бунақа инсонларга копирайтинг соҳасини танлашни қатъий ман қилган бўлардим. Бугун айнан шундай инсонлар ҳақида гаплашамиз.

  1. Китоб ўқишни ёмон кўрасиз Китоб — билимлар мажмуи, янги ғоялар манбаи, <a href="https://imlo.uz" target="_blank" rel="noopener">сўз</a> бойлигини ошириш имконияти ва яна бошқа нарсалар. Буларсиз копирайтер ҳеч киммас. Қоғозда акс этган соф билим сиз учун қизиқ бўлмаса, сизга ҳеч қайси шифокор ёрдам беролмайди, узр.

  2. Матнларни хуш кўрмайсиз Матнлар сиз учун зерикарли бўлса, уларни ўқиш учун вақт сарфлашни ўзингизга эп кўрмасангиз, яхшиси, копирайтер бўлишга ҳам қизиқмай қўяверинг. Эҳтимол, копирайтернинг яхши пул топиши сизга жозибадор кўрингандир, лекин ёзиш жараёни сиз учун аниқ мароқли бўлмайди.

  3. Тез ва осон пул топишни истайсиз Пул топиш — ризқ масаласи. Аммо сабабини қилмай, олма пишишини кутиб ётадиган ялқовлар копирайтер бўлмагани маъқул. Чунки копирайтер ўз устида ишлайди, китоб ўқийди, дунёда бўлаётган турли соҳалардаги янгиликлардан бохабар бўлиб туради, янги инсонлар билан танишади.

Буюртмачилар сизга боғланиши учун 25 мингта обуначиси бўлган соҳага дахлдор уникал каналингиз борми? Демак, буюртмачилар ва уларнинг ортидан пул топиш учун кўпроқ меҳнат қилишингизга тўғри келаркан.

  1. Икки гапни улаб ёзолмайсиз Бир боғдан, бир эса тоғдан келадиганлардан бўлсангиз, яъни гапларни мантиқий боғлиқликда ёзолмасангиз, копирайтинг сиз учун эмас. Матнни ва мавзуни ҳис қилолмайдиган одамга бошланғич мантиқ ва арифметика дарсларини бериш керак.

  2. Матн ёзиш осон... деб ўйлайсиз @xatoliklar каналига обуна бўлганингиз сизни копирайтер қилиб қўймайди. Копирайтингни шунчаки матн ёзиш деб ўйласангиз, чучварани хом санабсиз.

Матн ёзиш — копирайтингнинг бир қисми холос. Энг муҳими эса матн ёзишдан олдинги қилинадиган ишлар: ким учун, қаерда, нима ҳақда ва қайси оҳангда ёзишни билиш. Соҳага кириш ва пул топишни бошлаш учун уни яхшилаб ўрганиш керак. Қиммат бўлса ҳам (https://teletype.in/@xatoliklar/kurs-0).

Ўқишни тавсия этамиз