«Сиз» сўзини катта ҳарфда ёзайми ё кичик?

Maqolalar 03.12.2024

Сиз олмоши аниқ бир кишига қаратилган бўлса, юқори даражадаги ҳурмат ифодаси ўлароқ бош ҳарф билан ёзилиши мумкин: Мен Сизга шуни маълум қиламанки...

Бир неча кишига мурожаат қилинаётганда кичик ҳарфларда ёзилади: Ҳурматли томошабинлар, бугун сиз кўрган фильм...

Кўпчиликка мурожаат қилаётганда катта ҳарфда ёзиш — хато.

Бир кишига мурожаат қилаётганда кичик ҳарфда ёзса ҳам бўлаверади, чунки сиз сўзининг ўзи бу шахсга кўрсатаётган ҳурматингизни етарлича ифодалаб беради.

Ўқишни тавсия этамиз