Сўнги ёки сўнгги?

Maqolalar 21.11.2024

Сўнги ёки сўнгги сўзларини ёзишда нуфузли нашриётлар ҳам баъзида адашиб туришади.
Ушбу сўз сўнг + ги шаклида, яъни фақатгина вақт ва макон маъносидаги сўзлар билан нисбий сифат ҳосил қилувчи -ги (-ки, -қи) қўшимчаси ёрдамида ясалади: сўнгги йиллар, сўнгги қарорлар.

Лекин сўнг сўзига -и эгалик қўшимчаси қўшилган ҳолдаги шакли ҳам бўлиб, бирор ҳодиса ёки жараённинг якуни, поёнини ифодалайди: урушнинг сўнги, даврнинг сўнгида, сўнгига етди.

Қарорнинг сўнгги ❌ Qarorning so‘nggi ❌ Қарорнинг сўнги ✅ Qarorning so‘ngi ✅

Қарорнинг сўнги босқичи ❌ Qarorning so‘ngi bosqichi ❌ Қарорнинг сўнгги босқичи ✅ Qarorning so‘nggi bosqichi ✅

Урушнинг сўнгги ❌ Urushning so‘nggi ❌ Урушнинг сўнги ✅ Urushning so‘ngi ✅

Урушнинг сўнги даврлари ❌ Urushning so‘ngi davrlari ❌ Урушнинг сўнгги даврлари ✅ Urushning so‘nggi davrlari ✅

Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб сўнги ёки сўнгги сўзларини ёзишда хато қилмасдан, ўринли ёзасизлар деб умид қиламиз.

Ўқишни тавсия этамиз