Сўз кучи

Maqolalar 21.11.2024

Эвос билан бўлган воқеада ҳамма ходимни айблаяпти. Мен эса компанияни айблайман. Воқеа ҳақида ҳали хабар топмаган бўлсангиз, қисқача тушунтираман: бир киши Эвосда ишлатиладиган гўштларнинг ҳалоллиги ҳақида савол беради, оператор унга ҳалол сертификати йўқлигини ва шу боис гўштлар ҳалол эмаслигини айтади. Натижада ҳамма билган ва йиллар давомида севиб истеъмол қилинган гўштли маҳсулотлар ҳаром экан, деган шов-шув кўтарилади.

Сертификатнинг йўқлиги, албатта, маҳсулотнинг ҳалол эмаслигини англатмайди. Операторнинг шуни тушунмагани унинг саводсизлигидан далолат қилади. Аммо бу вазиятда масъулият кимнинг зиммасида, дейилса, ходимни тайёрламай иш жойига қўйиб юборган компания раҳбарияти ва HR бўлимида, дейман.

Ходимларни тайёрламай ишга қўядиган раҳбарият мижозга ёки ўша ходимнинг ўзига эмас, кўпроқ ўзига ва компаниясига зарар етказади. Алоқа маркази ходимининг номувофиқ гаплари компания учун ниҳоятда салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Демак, биргина сўз билан бутун бир компания нуфузи ва савдосига улкан зарар етказиш мумкинлигини билиб олдик. Бу сўзнинг кучи, сўзнинг қудрати. Саводсизлик ва эътиборсизликнинг оқибати.

Ўқишни тавсия этамиз