Таржимаи ҳол / tarjimayi hol

Maqolalar 11.10.2024

Лотин ёзувига ўтишда катта муаммолар вужудга келган ва улар яқин вақт ичида бартараф қилинмаслиги ҳаммага аён.

Кирилл ёзувида жумла таржимаи ҳол кўринишида ёзилса, лотин ёзувида tarjimayi hol шаклида ёзилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.1995 й. 339-сон “Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорида бундай дейилган: «Изофали бирикмалар ажратиб ёзилади. Бунда изофа ундош билан тугаган сўзларга i шаклида, унли билан тугаган сўзларга yi шаклида қўшилади: dardi bedavo, nuqtayi nazar, tarjimayi hol каби».

Лекин бу қоидага амал қилинганини ҳеч кўрганмисиз? Лотин ёзувида ҳам кирилл ёзуви каби ёзиш урфга кирган. Икки ёзувдаги бу икки хиллик кўпчиликни чалғитади ва низоларга сабаб бўлади.

Лотин ёзувида қандай ёзасиз? Tarjimai hol
Tarjimayi hol

Ўқишни тавсия этамиз