Таржимоннинг иши қийин

Maqolalar 12.10.2024

Латифалар, ҳажвиялар, мақолларни таржима қилиш осон иш эмас. Бир куни, икки тараф музокара ўтказаётганда биринчи тараф ҳазил гап айтибди. Бу ҳазилни тўғри таржима қила олмаслигини тушунган таржимон иккинчи тарафга шундай дебди: «Бу одам ўзига кулгили туюлган бир гап айтди. Мен уни сизга ҳам кулгили бўладиган ҳолда таржима қилиб бера олмайман, шунинг учун мен гапимни тугатганимда, сиздан кулиб қўйишни илтимос қиламан».

Таржимоннинг иши қийин, уларнинг меҳнатини ва вақтини қадрлаш керак. Халқаро таржимонлар куни билан табриклайман, ҳурматли ҳамкасблар!

Ўқишни тавсия этамиз