Транслитерация нима? Транскрипциядан қандай фарқ қилади?

Maqolalar 03.12.2024

Транслитерация — бу бирор тилдаги сўзни бошқа тил алифбоси ёрдамида ҳарфма-ҳарф акс эттириш.

Масалан, online сўзи ўзбек кирилл алифбосига транслитерация қилинса, онлине кўринишидаги сўз ҳосил бўлади. Биз ёшликдан таниган машҳур мультфильмлар ишлаб чиқарувчи Дисней компаниясининг номи транслитерация орқали ҳосил қилинган — инглиз тилида у Disney тарзида ёзилади. Агар бу сўз транслитерация эмас, транскрипция қилинганида, яъни қандай талаффуз қилинса, шундай ёзилганида, биз уни Дизни ёки Dizni деб ёзган бўлар эдик.

Хорижий исмлар вазиятга қараб баъзида транскрипция, баъзида транслитерация қилинади. Шу боис ҳам бадиий адабиётлар турли таржимонлар томонидан таржима қилинса, қаҳрамонлар исмларида кўпинча тафовутлар кузатилади.

Ўқишни тавсия этамиз