Турар жой мажмуаси

Maqolalar 03.12.2024

Қадрли уй-жой савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва уларнинг ходимлари диққатига: ҳаммамизга маълум бўлган русча "жилой комплекс" ўзбекчага "турар жой <a href="https://imlo.uz/word/majmua">мажмуа</a>си", деб таржима қилинади. Бунда аҳамият бериш керак бўлган жиҳат шуки, "турар жой" сўзлари чизиқча билан ёзилмайди.

Жуфт сўз ва такрор сўз қисмлари чизиқча билан ёзилади: эл-юрт, меҳр-шафқат, қовун-тарвуз, борди-келди, уй-уйига, ич-ичидан каби.

Уй-жой чизиқча билан ёзилади, чунки бу жуфт сўз, турар жой эса жуфт сўзлардан эмас.

Эслатиб ўтамиз, русча рассрочка сўзининг ўзбек тилидаги тўғри муқобил таржимаси ҳақида <a href="http://sarlavha.com/articles/ruscha-rassrochka-sozini-nasiya-deb-tarjima-qilishni-togri-deb-bolmaydi-nima-uchun/">ёзган эдик.</a>

Ўқишни тавсия этамиз