Уже – аллақачон?
Рус тилидаги "уже", яъни ҳаракат ёки ҳодисанинг амалга ошиб бўлганини ифодаловчи сўз луғатларда "аллақачон" деб берилган. Лекин бирор гапни таржима қилаётганингизда, бу сўзни луғатдаги сўз билан таржима қилишга асло йўл қўйманг!
"Аллақачон" сўзи ҳаракат анча вақт аввал содир этилганлигини билдиради, лекин мен ҳозиргина овқатланиб бўлган бўлсамчи? Бундай ҳолатда "бўлмоқ" сўзидан фойдаланинг. Фикримча, "аллақачон" сўзи қўполроқ ва ёзма шаклда ундан фойдаланмаган яхши.
Я уже пообедал – Мен аллақачон тушлик қилдим ❌ Я уже пообедал – Мен тушлик қилиб бўлдим ✅
Вазиятга қараб: Мен тушлик қилиб бўлганман ✅ Мен тушлик қилиб бўлган эдим ✅