Ундай эмас, бундай бўлади

Maqolalar 21.11.2024

Бизга шу маънодаги мурожаатлар тез-тез келиб туради. "Шуни ҳам билмайсанми, яна шунча одамни алдаяпсан" оҳангида гапиришади. Кейин у ўйлаётгани аслида нотўғрилигини, каналда жойланган маълумот тўғри эканини айтсак, айбларини, аслида ноҳақ бўлганларини ҳеч тан олишмайди. Аксинча, зарда қилиб ҳам қўйишади, биз кўрсатган муомалага шикоят қилишади.

Бунақа одамларга бир нарса дегим келади: Эй, инсон! Балки, сен ўз ишингнинг устасидирсан, лекин бошқа иш ҳақида хулоса қилишни ўша ишнинг усталарига қўйиб бер. Тананг оғриса шифокорга, уй қурсанг қурувчига мурожаат қиласан. Пул ишлаш сирларини ўрганиш учун эса бизнесменга қулоқ тутасан.

Устоз-шогирд анъаналарига риоя қил. Шунда кам бўлмайсан. Ўзингни ҳақ деб ўйласанг ҳам, "хўп" деб қўявер. Хато қилган бўлсанг, кейинчалик ҳамманинг олдида юзинг ёруғ бўлади. Агар мутахассис хато қилган бўлса, уни тўғриловчи ва тўғрилашга ҳақлироқ бўлган бошқа одамлар бор — устозлари, ҳамкасблари, соҳа мутахассислари.

Ўқишни тавсия этамиз