Вазият маркетинги

Maqolalar 03.12.2024

Копирайтер бўламан десангиз, бу соҳада ҳақиқий мутахассис бўламан десангиз, маркетинг тамойилларини билишингиз керак. Бугун вазият маркетинги ҳақида гаплашамиз.

✅ Содда қилиб айтсак, бирор овоза бўлган янгилик, муҳим воқеа ёки исталган бошқа инфосабабни компаниялар ўзларининг фойдаларига ишлатиши вазият маркетинги дейилади. Бунда компаниялар янгиликка ёки воқеага шунчаки реакция билдирибгина қолмай, уни ўз фаолиятига боғлайди ва шу билан ўзига бўлган ишончни оширади, одамларда дахлдорлик ҳиссини уйғотади.

Президент мажлисда қилган ҳазили қанчагача одамлар оғзида юрганини эсланг: Вообще йўқотма ўзингни.

Вазият маркетинги асосида ёзилган матн — ажойиб нарса. Одамлар нимани исташади? Улар билан жонсиз, ҳиссиётсиз ва расмий компания эмас, балки худди ўзларига ўхшаган инсонлар мулоқот қилишини исташади. Айнан вазият маркетинги одамларга шу ҳиссиётни бера олади. Шу билан у компания ва одамлар орасидаги кўприк вазифасини ўтайди.

❌ Вазият маркетингини қисқа постларда, сотувчи матнларда ишлатган маъқул, узоқ муддат ўқилиши мумкин бўлган мақолаларда ишлатиб бўлмайди.

Дарвоқе, байрамлар ҳам вазият маркетинги учун яхши ўлжа ҳисобланади. Ҳамма каби бир қолипда байрам билан табриклаб қўйиш ҳам, инфосабабдан тўғри фойдаланиб, озгина креативлик билан одамларнинг чеҳрасида табассум уйғотиш ҳам биз копирайтер ва маркетологларнинг қўлида.

Ўзбекистонда вазият маркетинги учун қўлланган эскироқ шаблонлар: — замминистрнинг иккинчи хотини; — свет йўқ; — газ йўқ; — калта пайпоқ; — аканг кучайди уже; — илминг йўқ, билиминг йўқ, китоб ўқимайсан; — 5600 сўм...

Айни дамда ёки яқин вақт ичида овоза бўлган, вазият маркетинги учун қўлласа бўладиган қандай инфосабабларни биласиз?

Ўқишни тавсия этамиз