Vikipedia ёки Vikipediya?

Saralangan 21.11.2024

Бу саволга жавоб бериш учун транскрипция ва транслитерация нима эканини билиб олишимиз керак.

Қисқача тушунтириб ўтамиз:

  1. Транскрипция — бир тилдаги сўзнинг оғзаки нутқдаги талаффузини бошқа бир тил ёзуви орқали ифодалаш (telephone — телефон/telefon, computer — компьютер/kompyuter каби)

  2. Транслитерация — бирор тилдаги сўзни бошқа тил алифбоси ёрдамида ҳарфма-ҳарф ифодалаш (telephone — телепхоне/telephone, computer — компутер/komputer каби).

Энди саволга қайтамиз. Энциклопедиянинг номи — Wikipedia. Бу унинг инглизча ва аслиятдаги ёзилиши. • Транскрипцияси — Википедия/Vikipediya. • Транслитерацияси — Википедиа/Vikipedia.

Бизда бундай сўзларни ёзишда иккита вариант бор: аслича ёки ўзбекча ёзиш. Ўзбекча ёзишимиз муҳим бўлса, унинг айни транскрипциясидан фойдаланишимиз, яъни айтилишидек ёзишимиз тўғри бўлади.

Wikipediya варианти ҳам хато. Алифбомизда W ҳарфи йўқ. W билан ёзиш қулай бўлса, тўлиқ аслига кўра ёзганимиз маъқул: Wikipedia.

Демак: Википедиа | Vikipedia ❌ Википедия | Vikipediya ✅

Wikipediya ❌ Wikipedia ✅

—————————————

Юқоридаги расмлардан бирида Wikistipendiya деган ясама сўзни кўришингиз мумкин. Сўзнинг ярми инглизча, қолгани ўзбекча бўлолмайди. Ё тўлиқ транскрипция қилиниши, ё тўлиқ инглизча ёзилиши керак. Бу ҳолатда ажратиб ёки чизиқча билан ёзиш ҳам мумкин. Аммо Wiki — сўз ясаш учун негиз бўлгани учун уни ажратиш тўғри бўлмаса керак.

Wikistipendiya ❌ Vikistipendiya ✅ Wiki-stipendiya ✅ Wikistipendium ✅

Ўқишни тавсия этамиз