Ялқамсиқ қандай одам?

Maqolalar 03.12.2024

Изоҳли луғатга кўра, бирор ишга астойдил киришмайдиган, ялқовлик ва эринчоқлик билан ҳаракат қиладиган одам ялқамсиқ одам дейилади. Ялқамсиқ ва ялқов сўзларининг ўзаги бир. Ялқамсиқ сўзининг ёлқамсиқ шакли ҳам бор экан.

Лекин шу бир рўзғорга айланганлар ичида яхши ишлайдиганлари бор, ёлқамсиқ, муғамбир кишилари ҳам бор. (Абдулла Қодирий, «Обид кетмон»)

Афсуски, қидирув бўйича интернетда бу сўз ишлатилган бирорта ҳам мақола чиқмади. Бой тилимиздаги сўзларни бой бермайлик, йўқолиб бораётган сўзларни сақлаб қолиш ўзимизнинг қўлимизда.

Ўқишни тавсия этамиз