Яна транскрипция масаласи

Maqolalar 26.05.2024

Сўнгги пайт инглизча digital (рақамли) ва шу сўздан ясалган бошқа иборалар қулоққа тез-тез чалиняпти: дижитализация (рақамлаштириш), дижитал-муҳит, дижитал-маркетинг...

Хўш, ўзбек тилида бу сўз қандай ёзилади?

Кирил алифбосида: Диджитал ❌ Дижитал ✅

Лотин алифбосида: Digital ❌ Dijital ✅

Digital — инглизча сўз, унга биз ҳатто ўзбекча қўшимча қўшиб юборяпмиз. Инглиз тилини ва инглизча талаффузни билмайдиганлар буни дижитал эмас, дигитал деб ўқийди.

Мулоқотда фаол ишлатила бошлаган сўзларни қачон транскрипция (https://t.me/xatoliklar/1034) қилишни бошлаймиз?