Ёққанда ёки ёғганда?

Maqolalar 03.12.2024

Бу саволга жавоб матн қайси алифбода ёзилишига қараб турлича бўлади. Биз ҳануз икки алифбодан бирдек фойдаланаётган давлат бўлиб қолаётган эканмиз, ҳар иккисининг қоидаларини билиб қўйганимиз ўринли бўлади.

— Кирилл алифбосида Ўзаги ғ ҳарфи билан тугайдиган сўзларга -га, -ган, -ганча, -гунча, -гани каби қўшимчалар қўшилса, талаффузда ҳам, ёзувда ҳам товуш алмашиши (қ + қа) кузатилади: Тоғ + га = тоққа Ёғ + ган = ёққан Оғ + гунча = оққунча

— Лотин алифбосида Ўзаги g‘ ҳарфи билан тугайдиган сўзларга -ga, -gan, -gancha, -guncha, -gani каби қўшимчалар қўшилса, фақатгина нутқда товуш алмашиши кузатилади (q + qa), ёзувда эса аслича қолаверади (g‘ + ga): Tog‘ + ga = tog‘ga Yog‘ + gan = yog‘gan Og‘ + guncha = og‘guncha

— Талаффузда Аслида, талаффузда ҳам товушлар ўзгаради: боши оққан томонга кетди, қор ёққанда боққа борамиз.

Аммо сўнгги пайтларда аслича айтиш ҳам урфга киряпти. Балки, бир неча йиллар ўтиб, сўзлашувдаги ҳолат таъсирида ёзилганидек айтилиши (bog‘ga, yog‘ganda...) меъёрга айланиб қолар.

Демак, ёзувда: Қор ёғганда ❌ Қор ёққанда ✅

Qor yoqqanda ❌ Qor yog‘ganda ✅

Ўқишни тавсия этамиз