Юристконсульт ёки юрисконсульт?

Maqolalar 21.11.2024

Бу саволга жавоб топиш учун сўзнинг этимологиясига, у қай тарзда ҳосил бўлганига эътибор қаратишимиз керак.

Сўзнинг тарихи лотин тилига бориб тақалади: juris consultus. У лотин тилидан немис тилига Juriskonsultus шаклида ўтган, улардан руслар юрисконсульт шаклида қабул қилган. Бизга руслар орқали етиб келган.

Кўриб турганингиздек, бу сўз юрист (jurist) сўзидан эмас, лотинча «ҳуқуқ» маъносини англатувчи juris сўзи ёрдамида ҳосил бўлган. Consultus эса билувчи, хабардор дегани.


Хўш, юрист ҳам, юрисконсульт ҳам ҳуқуқдан хабардор одам бўлса, уларнинг орасида қандай фарқ бор?

Юрист — бу юридик маълумотга эга мутахассис. Умуман олганда, нотариус ҳам, адвокат ҳам, прокурор ҳам юрист саналади, чунки уларнинг юридик маълумоти бор.

Юрисконсульт — бу бирор ташкилот ёки корхонада шу номдаги лавозимни эгаллаб турувчи ходим. Юрисконсульт ўзи ишлаб турган ташкилотнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади.

Демак, ҳар қандай юрисконсульт юристдир. Аммо ҳар қандай юрист ҳам юрисконсульт бўла олмайди.


Юристконсульт | Yuristkonsult ❌ Юрисконсульт | Yuriskonsult ✅

Ўқишни тавсия этамиз